avatar
Куч
185.89
Рейтинг
+70.78

Nosirov Xurshed Adbiraymovich

Мақолалар

Темур давлатининг дипломатик ва савдо алоқаларига доир

 
Тарихий манбаларда Амир Темурнинг хорижий давлатлар ҳукмдорлари билан олиб борган дипломатик алоқаларига доир кўплаб маълумотлар мавжудки, уларни кўздан кечирар эканмиз, Шарқ ва Ғарб давлатлари билан олиб борилган серқирра муносабатлардаги Соҳибқироннинг дипломатик маҳорати намоён бўлади.
Унинг бу сиёсий муомала маҳорати марказлашган давлатни тиклаш йўлидаги кураши йилларидан буён сайқал топиб келаётган эди. Катта бир ҳудудда парокандалик, кичик ҳукмрон доиралар аро мужодалалар авжига чиққан суронли йилларда ҳокимиятга эришиш учун фақатгина кучнинг ўзи кифоя бўлмаслигини чуқур англаган Темур, барча сиёсий муаммоларни хал этишда дипломатияни ишга солди.

Буюк Британия музейларида сақланаётган Темурийларга оид бўлган ашёлар ҳақида

 
Марказий Осиё минтақасида қадим-қадимдан санъат ва маданият ривож топганига талайгина ашёвий топилмалар далилдир. Ушбу юксакликни меъморчиликда, халқ амалий санъатида, китоб санъати ва қоя тошлардаги ёзувлар мисолида кўриш мумкин. 
Лекин тарихнинг турли сабабларига кўра, халқнинг асл миллий-маданий мероси жаҳоннинг турли давлатларига олиб чиқиб кетилган. Натижада, улар дунёнинг йирик музейлари ва коллекцияларида сақланмоқда. Ўзбекистоннинг бой маданиятини тараннум этувчи ашёлар ўн учтадан ортиқ мамлакатда учрайди. Уларни амалий санъат, қўлёзмалар, миниатюралар, нумизматика коллекциялари ва ҳарбий санъатга оид бўлган ашёлар турларига ажратиш мумкин. 

Лола сайли

Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази
Ўзбекларнингбаҳор фаслида қир-адирлар лола ва қизғалдоқларга бурканган пайтда анъанавий тарзда гул сайлига чиқиш удуми. Асосан, Фарғона водийсида, Тошкент, Самарқанд, Сурхондарё вилоятлари ўтказилган бу қадимий сайил ёш авлод қалбида табиатга муҳаббат ҳиссини тарбиялашда муҳим амалий аҳамият касб этган. Этнограф олима Е.М.Пешчереванинг маълумотларига қараганда, Фарғона водийсида “Лола сайли” ўзига хос тарзда ўтказилган. Анъанага кўра, “Лола сайли”ни даставвал “лолачилар” бошлаб беришган. Дала-қирларда лола очилганлигини кўрган “лолачи” болалар тол ёки терак шохини кесиб олиб, уни лола билан безатишган. Улар ана шу “гулчаман”ни кўтариб, қишлоқ кўчалари бўйлаб айланиб юрганлар. “Лолачи”ларни кўрган одамлар болалар

Ўзбек халқ тақвими

Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази
Осмон ёритқичларининг ҳаракати, табиат ҳодисалари, йил фаслларининг алмашиниши, ўсимликлар ва жониворлар ҳолати, шунингдек, муайян табиат ёдгорликлари ва жўғрофий объектларни кузатиш асосида юритиладиган анъанавий вақт ҳисоби.  Тарихий илдизлари тош асрига бориб тақаладиган ўзбек халқ тақвими аждодларимизнинг ҳаётий тажрибалари маҳсулидир. Халқимиз йил фасллари ва ойлари, ўлкамизнинг табиий-иқлимий шароити ҳақида жуда кўп мақол, матал ва эътиқодий қарашларни яратганлар ҳамда уларни ёдда сақлаб, кундалик турмушда амал қилганлар. Йил ва ойлар ҳолати, дала ишларини бажариш муддатлари, табиат ўзгаришларини олдиндан айтиб берувчи билгич одамлар “ҳисобдон”, “тажрибакор”, “юлдузчи”, “кунсанар” дейилган.

Қовун сайли

Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази
Полиз экинлари пишиб етилган пайтда ўтказилган анъанавий халқ сайли. Ўзбек халқининг кузги мавсумий маросимлари тизимида муҳим аҳамият касб этган бу сайилнинг асосий моҳияти серҳосиллик ғоясини ифодалаши билан характерланади. Бу сайилда миришкор деҳқонлар қовунларнинг хилма-хил ва энг мазали навларини намойиш этишган. Зеро, ХХ асрнинг бошларида ўлкамиз деҳқонларининг полизларида “хоним қовун”, “урганжи”, “кўкча”, “босволди”, “чокари”, “қишки чокари”, “оқ ўрик”, “оқ қовун”, “хоним суйди”, “шакар палак”, “асати”, “оқтош”, “амири”, “оқ чиноз”, “қорақовун”, “олача”, “аравакаш”, “Наманган

Қизил гул сайли

Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази
Ҳар йили кўкламда қизил гуллар очилган пайтда анъанавий тарзда ўтказиб келинган сайли. Табиатнинг кўкламги уйғониши билан боғлиқ бу анъанавий халқ сайлининг ўзига хос кўринишларидан бири хоразмликлар орасида қадимдан урф бўлиб кел¬ган. Табиатнинг кўкламда уйғониши ҳақидаги мифологик қарашлар ўсимликларни тимсоллаштиришга асосланган аграркультлар ва маги характердаги рамний ҳаракатлар тизимидан иборат ритуалларнинг юзага келишига замин ҳозирлаган. Ўзбек халқининг наврўз байрами билан алоқадор маросимлари сира сига кирадиган анъанавий “Қизилгул” сайли ҳам анашундай аграркультлар ва ҳосилдорлик ғояси¬ни ўзида мужассамлаштирган қадимий умум халқ тантаналаридан би¬ридир.
Ҳозиргача тўпланган фольклор ва этнографик материаллар, шунингдек, илмий адабиётлардаги маълумотларга

Ашшадарози

Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази
Ашшадарози” – Амударёнинг ўрта ва қуйи оқими соҳилларидаги қишлоқлар, хусусан, Хоразм воҳасида ҳар йили баҳор фаслида аёллар тарафидан сумалак пишириш пайтида ўйналган қадимий ўйин номидир. Анъанага кўра, бу ўйин сумалак пиширилаётган пайтда икки ярим-уч метрлар чамаси узунликдаги таёқнинг учига “қўл” боғлаб ясалган қўғирчоққа узун куйлак, бошига дўппи кийгизиб, устидан оқ ипак рўмол ташлаганлар. Ана шу қўғирчоқ “Ашшадарози” деб аталган. Сўзга чечан аёллардан бири шу қўғирчоқ-келинчакнинг узун куйлакги ичига кириб олганча, уни кўтариб эркакча кийинган бошқа бир аёл билан лапар айтишган. Сумалак сайлига бош-қош бўлиб турган момолар, қиз-жувонлар уни олқишлаб туришган. Халқ орасида “Ашшадарози” ўйини ташкил қилинмаса, сумалак қиёмига

Наврўз

Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази
Наврўз — Ўрта Осиё ва Шарқ мамлакатларида яшовчи халқларнинг энг қадимий анъанавий байрами. Туркий халқларда  «наврўз», «йилбоши», «улуснинг улуғ куни», «янги кун» каби турли номлар билан  аталиб келинган. Наврўз сўзининг маъноси янги кун, шамсий (қуёш) йил ҳисобида йилнинг биринчи куни деган маънони англатади.Баҳорги тенг кунликка (21 ёки 22 март), яъни, қуёшнинг ҳамал буржига киришига тўғри келади. Наврўз деҳқончилик ишларини бошлаш байрами ҳам ҳисобланади. Наврўз байрамида оммавий халқ сайиллари уюштирилган, янги унган кўкатлардан тансиқ таомлар пиширилган, баъзи экинларни экиш бошланган. Дастлаб Наврўз байрамини ўтказиш чорвадор ва ўтроқ деҳқонларда расм бўлган, кейинчалик улар орқали ярим ўтроқ ва кўчманчи қабилаларнинг

Достончилик санъати

Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази
Ўзбек халқ оғзаки ижоди бу миллатнинг бадиий тарихидир. Достонлар эса халқ ижодида муҳим ўрин тутади. Достончилик санъати эса халқ оғзаки поэтик ижодидаги қадимий эпик анъаналаридан бири ҳисобланади.
Достон — лиро-эпик жанр, оғзаки ва ёзма адабиётидаги катта ҳажмга эга бўлган эпик асар. «Достон» сўзи қисса, ҳикоя, саргузашт, таъриф ва мақтов маъноларида ишлатилади. Адабий термин сифатида бу атама халқ оғзаки ижоди ва ёзма адабиётидаги йирик ҳажмли эпик асарларни англатади. Бироқ ёзма ва оғзаки адабиётдаги достонлар ҳаётни тасвирлаш воситалари ва усуллари жиҳатидан бир-бирларидан жиддий фарқ қилади. Достонлар профессионал ижрочи – бахши(қ.Бахши)лар томонидан куйланиб келинатаётган оғзаки ижод намунаси бўлиб, кўплаб вариантларга эгалиги (Мисол учун бугунга қадар

Бахши

Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази
Бахши – ўзбекча бахши, қорақалпоқча – бахси, қозоқча – бакси, туркманча – багшу.Бахши – терма ва достонларни ёддан куйловчи, айтувчи, авлоддан-авлодга етказувчи санъаткор.  Бахши сўзининг  «устод», «маърифатчи», «котиб»,  «халқ достончиси», «эпик ижодкор» деган маънолари ҳам мавжуд.
Туркий халқларда оғзаки ижодининг эпик ва лирик турига хос намуналарини айтувчи, куйловчи профессионал ижрочи. Бундай ижрочилар деярли барча туркий халқлар орасида халқ оғзаки ижодининг билимдонлари сифатида машҳур бўлганлар. Бахши сўзи баъзан шомон маъносида ҳам қўлланади. Достончиларни эса юзбоши, соқи, санновчи, жировдеб атайдилар. Бахшилар, асосан, икки тоифага — ижрочи ва ижодкор бахшиларга

Кеклажак авлод камолотида оила ва таълим муҳитининг роли

Таълим ва тараққиёт
Илм-фан
Бугун Республика илмий педагогика кутубхонасининг ўқув залида “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури доирасида “Кеклажак авлод камолотида оила ва таълим муҳитининг роли” мавзусида ижодий учрашув бўлиб ўтди. Тадбирда Тошкент шаҳар ХТХҚТМОИ нинг 25 тингловчилари, яъни маънавият ва маърифат ишлари бўйича мактаб директорларининг ўринбосарлари ҳамда кутубхона фойдаланувчилари иштирок этдилар. Тадбир кутубхонанинг китобхонларга хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи Холсоат Чориеванинг кутубхонада ўтказилаётган “Очиқ эшиклар куни” муносабати билан кутубхона тарихи ва фаолияти, кутубхонада мавжуд бўлган адабиётлар, электрон китоблар, китоб кўргазмалари хақидаги маърузалари билан бошланди. Шундан сўнг кутубхонамиздаги маънавият ва маърифат сохасига оид адабиётлар,

Очиқ эшиклар куни

Илм-фан
Халқ таълими ходимлари ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш ва улар  ўртасида тажриба алмашишни  йўлга қўйиш мақсадида 2016 йилнинг январь ойидан бошлаб Республика илмий педагогика кутубхонасида  фан ўқитувчилари учун “Очиқ эшиклар куни” тадбири  ўтказиб  келинмоқда.
 “Очиқ эшиклар куни” тадбири доирасида фанлар бўйича республикамиз ва хорижда нашр қилинган минглаб адабиётлар, газета ва журналлар, профессор-ўқитувчиларнинг илмий ишлари кўргазмаси ташкил этилмоқда ҳамда фан арбоблари ва мутахассислари билан турли хил семинар ва конференциялар, учрашувлар ўтказилмоқда.